Наманганлик аёл ўзи ва фарзандини нега дарёга ташлагани маълум бўлди

Жамият

image

Аввалроқ, Наманганда аёл 4 ёшли фарзанди билан ўзини сувга ташлагани, аммо кейин қутқариб қолингани ҳақида хабар берган эдик.

Наманган вилояти прокуратураси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Унга кўра, 22 апрель куни соат 01:30да Учқўрғон туманида М.Х. вояга етмаган фарзанди А.М. билан Учқўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтган Норин дарёси бўйига келиб, ўзи ва фарзандини дарёга ташлаган. Уларни шу ерда хизмат олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси вилоят қўриқлаш бошқармаси ходими қутқариб қолган.

Терговга қадар теширув давомида, М.Х.нинг бундай ҳаракатларига турмуш ўртоғи В.М. билан оилавий келишмовчилик туфайли мунтазам равишда ўзаро жанжаллашгани сабаб бўлгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган

Баҳолаганлар

878

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг