Наманганлик аёл 4 ёшли фарзанди билан ўзини сувга ташлади
Жамият
−
22 Апрель 2021
17267Наманган вилояти Учқўрғон туманида 38 ёшли аёл 4 ёшли фарзанди билан ўзини сувга ташлаган вақтида қутқариб қолинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий гвардияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 22 апрель куни тунги соат 01:20 ларда Наманган вилояти Учқўрғон туманидан оқиб ўтувчи “Норин” дарёси устида жойлашган кўприк қирғоғига тушган нотаниш аёл фарзанди билан биргаликда ўзини сувга ташлаган.
Улар ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходими ҳамда воқеа жойидан ўтиб кетаётган йўловчи фуқаро А.А. лар томонидан қутқарилиб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.
Дастлабки суриштирувлар давомида ушбу аёл Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро Х.М. бўлиб 2017 йилда туғилган фарзандини ўзига боғлаган ҳолда сувга ташлагани маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон туман Ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
LiveБарчаси