Наманганда “Зил” ва Nexia тўқнашди. 3 киши қурбон бўлди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Наманганда ЗИЛ-130 русумли юк машинаси ва Nexia иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Наманган ИИБ хабар берди.

Соат 08:40 ларда Балиқчи-Жомашуй-Пунгон йўлининг 64 кмда “Ингичка” МФЙ ҳудудида 1991 йилда туғилган фуқаро ЗИЛ-130 русумли автомашинани бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Nexia русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.

Натижада Nexia русумли автомашинада бўлган йўловчи аёл воқеа жойида вафот этган.

Яна бир нафар йўловчи ва ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этганлар.

Қолган икки нафар йўловчи аёллар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Наманган

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг