Наманганда уйида наша сақлаб келган шахс ушланди
3-саҳифа
−
03 Февраль 1333 1 дақиқа
Наманган вилоятининг Чуст туманида уйида гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, Чуст туманининг “Булоқбоши” маҳалласида яшовчи фуқаронинг хонадони гувоҳлар иштирокида текширилган. Натижада уйнинг ертўласида ёғоч қутида муҳрланган ва қора политилен пакетга ўралган бешта бир литрли ва учта ярим литрли шиша идишлар сақлангани аниқланган. Моҳирона яширилган идиш ичида 787 грамм мариҳуана ҳамда 1,77 грамм кўкнори гиёҳвандлик моддалари бор бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчи процессуал тартибда қўлга олиниб, унга нисбатан Чуст тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида уйида нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Суннатова Фарангиз
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль