Наманганда тепловозга урилган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
Жамият
−
11 Ноябрь
4170Наманган вилояти Уйчи туманида Damas тепловоз юк вагонига бориб урилиши оқибатида унинг ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йил 9 ноябрь куни соат 10:20 ларда Уйчи-Чортоқ темирйўл бекатлари оралиғининг 118-километри 1-тўсиғидаги қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида 1961 йилда туғилган ҳайдовчи Damas русумли автомашинани бошқариб бораётиб, кесишмадаги тўхташ ишораси белгисига амал қилмай ҳаракатда давом этиши оқибатида темирйўлда ҳаракатланиб келаётган тепловознинг юк вагонига бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Тошкент-Хўжакент” йўналишидаги йўловчи поезди ҳаракатланиб кетаётган вақтида темирйўлнинг йўловчилар ўтиш жойидан велосипедни миниб ўтаётган вақтида вояга етмаган 15 ёшли қашқадарёлик ўсмирни уриб юборганди.
LiveБарчаси