Наманганда сомон ортилган юк машинаси ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 28 июнь куни Наманган вилояти Мингбулоқ туманида сомон ортилган юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа соат 11:13 да туманнинг “Қўғаликўл” МФЙ ҳудудида содир бўлган. Мазкур ҳудудда ҳаракатланиб кетаётган 320 дона престланган сомон ортилган Mercedes-Benz 817 маҳаллий электр симларига тегиб кетиш оқибатида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин оқибатида транспорт воститаси билан бирга 200 дона престланган сомон ёниб кетган.

Хабарга кўра, ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг