Наманганда сохта пулфурушлар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
11:40 1803 1 дақиқа
Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида қалбаки валюта савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Янгиқўрғон туманида яшовчи 1992 ва 1995 йилларда туғилган ҳамда Тўрақўрғон туманида истиқомат қилувчи 1980 йилда туғилган уч нафар фуқаро қалбаки 100 АҚШ долларлик купюралардан иборат жами 100 минг АҚШ долларини ҳақиқий 40 минг АҚШ долларига сотишни режалаштирган.
Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент ва Наманган вилоятлари бўйича бошқармалари ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахслар қалбаки 80 минг АҚШ долларини ҳақиқий 40 минг АҚШ долларига сотган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Терговга қадар текширув давомида ушбу қалбаки валюта хорижда тайёрлангани ва турли йўллар орқали мамлакатга олиб кирилгани аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида қўшни давлат фуқаросига қалбаки пулларни ҳақиқий 3 520 долларга сотишга урунган шахс қўлга олинганди.
Live
Барчаси