Наманганда маст отахон яқинларига пичоқ билан ташланди (видео)

3-саҳифа

image

Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида спиртли ичимлик таъсирида бўлган эркак оила аъзоларига пичоқ билан ташланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 16 июль куни кузатилган. Соат 08:30 да Наманган шаҳар ИИБга Нурафшон маҳалласидаги хонадонларнинг бирида 1960 йилда туғилган муқаддам судланган, фуқаро A.T. маст ҳолатда уйида жанжал кўтариб, яқинларига хўжалик пичоғи билан таҳдид қилаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан воқеа жойига маҳалла профилактика кичик инспектори катта сержант З.Тожибоев ҳамда ҳоким ёрдамчиси М.Махмудов зудлик билан етиб борган. Хонадонда маст ҳолда бўла туриб, ходимнинг огоҳлантирувига қарамасдан, қўлидаги хўжалик пичоғи билан ҳамла қилаётган фуқаро A.T. инспектор томонидан жисмоний куч ишлатган ҳолда зарарсизлантирилган. Ҳуқуқбузарнинг ҳаракатлари оқибатида атрофдагиларга зарар етмаган.

Шундан сўнг, воқеа жойига етиб борган қўшимча куч ёрдамида фуқаро A.T. шаҳар Наркология бўлимига олиб борилиб, мажбурий ётқизилган.

Ҳозирда фуқаро A.T. га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), 185-моддаси (қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда фойдаланиш) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июль куни Андижон вилояти Хўжаобод туманида профилактика инспектори чақирув вақтида пичоқланган ва олган жароҳати оқибатида вафот этган эди. Инспекторни пичоқлаган 65 ёшли фуқаро эса 4 июль куни қабристондаги маккапоя ичида қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган ИИБ пичоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг