Наманганда ишсиз қолдирилган фуқарога 16 млн тўлаб бериладиган бўлди
Жамият
−
06 Февраль
6326Наманган вилоятида фуқаро суд қарорига қарамай, ишга олинмади. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Наманган вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро суд қарори билан ишга олиниши белгиланган. Аммо қарор ижроси таъминланмай келган. Шундан сўнг, у омбудсманга мурожаат қилган.
Омбудсманга кўра, ушбу шикоят назоратга олинган ҳамда тегишли идораларга мурожаат қилинган. Натижада фуқаро 2024 йилнинг январь ойидан Уйчи туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига бош мутахассис сифатида ишга қабул қилинган.
Шунингдек, фуқарога 4 ой мажбурий бекор юрган вақти учун 16 миллион сўм иш ҳақи тўлаб берилиши белгиланган. Ҳозирда ушбу суммадан 6 млн сўм берилган. Қолган пул маблағини ундириш эса Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили зиммасига топширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йилнинг январь ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ишсизлар сони 1 миллион 300 минг нафарни ташкил қилиши айтилганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь