Наманганда 7 яшар қизга бузуқ ҳаракатлар қилган 70га яқинлашган чол қамоққа олинди
3-саҳифа
−
12 Май
8221Аввалроқ, Наманган вилоятида 68 ёшли эркак 7 яшар қизни ўз автомашинасига чиқариб, унга уятсиз ва бузуқ ҳаракатлар қилгани айтилган ва мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинганди. Эндиликда мазкур жиноят қайта малакаланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
“Дастлабки тергов давомида ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг 1 май куни Б.И.нинг қилмиши Жиноят кодексининг 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми билан қайта малакаланди ва у процессуал тартибда ушланиб, судга киритилган илтимоснома асосида суд томонидан Б.И. га “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди”, дейилади хабарда.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан Янги Наманган туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси