Наманганда 7 яшар қиз зўрланиши ортидан жиноят иши очилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 7 яшар қиз 38 ёшли қариндоши томонидан зўрлангани хабар қилинганди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова QALAMPIR.UZ'га маълум қилди

Билдирилишича, Янгиқўрғон тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов олиб борилмоқда.

“Болалар омбудсмани қонунда белгиланган ваколатлари доирасида мазкур жиноят иши юритувида бола манфаатларининг таъминланиши юзасидан ўз кузатувини олиб бормоқда”, дейди Сурайё Раҳмонова.

Маълумот учун, жиноят жорий йилнинг 14 октябрь куни содир бўлган. Гумонланувчи тоғасининг уйидаги тўйга борган ва унинг 7 яшар неварасини алдаб, номусига тегган ва воқеа жойидан яширинган. Эркак 2 кундан сўнг топилган ва кеча, 16 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судининг ажрими билан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ушбу жиноятни содир этишда гумонланаётган шахс олдин ҳам 2 марта шунга ўхшаш жиноятларни содир этгани учун судланган ва маълум муддатларга озодликдан маҳрум қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил ёзда Тошкент вилояти туманларидан бирида эркак ўз қизига зўравонлик қилгани аниқланганди. 24 июль куни суд қарорига кўра, эркак ўз фарзандига нисбатан оғир жиноят содир этганликда айбдор деб топилди. Суд томонидан унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) 3-қисми, “а”, “б”, “э” бандлари асосида 12 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Номусга тегиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг