Наманганда 68 ёшли эркак ЙТҲ қурбони бўлди
Жамият
−
04 Июль 2020
5921Кеча, 3 июль куни Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 68 ёшли эркак вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
ЙТҲ соат 19:00 ларда, 4Р-113 Янгиқўрғон-Калишох йўлининг 28 км да шу туманда яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро ВАЗ-21063 русумли автомашинасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган, 1952 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.
Натижада, пиёда А.Тўрабоев тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь