Наманганда 3 кишининг ўлимига сабабчи бўлган 19 ёшли ҳайдовчи қамалди
3-саҳифа
−
09 Февраль
10052Наманган вилоятининг Уйчи туманида маст ҳолда машина бошқариб, уч кишининг ўлимига сабабчи бўлган 19 ёшли йигит 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Менинг юртим” хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси 2024 йилнинг 29 октябрь куни рўй берган. Судланувчи йигит дўстлари билан тунги клубда спиртли ичимлик истеъмол қилган. Сўнгра ўзига тегишли бўлмаган Captiva машинасини ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлигига қарамай, “Учқўрғон-Уйчи-Наманган” йўлида соатига 100 километр тезликда бошқарган. Оқибатда Cobalt ичида бўлган уч нафар шахс воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судида бўлиб ўтган суд мажлисида йигит Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) билан айбдор деб топилди ва 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, унга 3 йил муддатга барча турдаги транспорт воситасини бошқариш тақиқланди. Жазони манзил-колонияда ўтаттириш белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак йўли кўчасида жорий йилнинг 21 январь куни 3 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, оқибатда бир пиёда ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси