Ўзбекистонда бир йилда 2 мингдан ортиқ одам ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган (видео)

Жамият

image

Ўзбекистонда 2024 йилда 9364 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши оқибатида 2203 нафар инсон ҳалок бўлган ва 8901 нафар инсон тан жароҳати олган. Бу ҳақда бугун, 24 январь куни Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлисида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, сенатор Қутбиддин Бурҳонов маълум қилди.

"Ушбу йўл-транспорт ҳодисаларининг содир бўлишига асосан фуқаролар томонидан қонунчиликда белгиланган жавобгарликларни менсимаслик бўлса, иккинчидан, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини билмаслигида кўринмоқда. Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш билан бирга фуқароларимизнинг ҳаёти ва соғлиғини асраб қолиш эса ҳар биримизнинг бурчимиздир", дейди сенатор.

Унинг айтишича, ўтказилган ўрганишлар таҳлили йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун амалдаги қонун ҳужжатларида таъсир кўрсатувчи омиллар мавжуд эмаслигини ва бу билан жазо муқаррарлигининг етишмаслиги йўл-транспорт ҳодисалари кўпайишининг асосий сабабларидан бири бўлмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг