Нагельсманн Германия терма жамоасини тарк этди – ОАВ

Спорт

image

Юлиан Нагельсманн 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокдан сўнг Германия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ўзаро келишув асосида ҳамкорликни якунлаган ва энди Нагельсманн Германия миллий жамоасини бошқармайди.

Аввалроқ, Германия терма жамоаси бош мураббийлигига асосий номзод сифатида Юрген Клопп кўрилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, Нагельсманн ўз лавозимини тарк этмаслигини ва шартномасини узайтиришни ҳам режалаштирмаётганини маълум қилган эди. Бироқ Германиянинг мундиалдаги муваффақиятсиз иштирокидан кейин уни истеъфога чиқаришни тўғри қарор деб топган.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида Парагвайга пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашган эди.

Парагвай жорий йилнинг 5 июль куни чорак финал йўлланмаси учун Франция терма жамоасига қарши майдонга тушади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг