Надаль ярим йилдан сўнг илк ғалабасига эришди

Спорт

image

“Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг 20 карра ғолиби Рафаэль Надаль ярим йилдан сўнг илк марта ғалаба қозонди ва Мельбурндаги (Австралия) турнирда чорак финалга йўл олди. Иккинчи даврада у Литва вакили Рикардас Беранкисни 6:2, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Қарама-қаршилик 1 соат 30 дақиқа давом этди.

Надаль навбатдаги баҳсда ярим финал йўлида Алексей Попирин (Австралия) – Таллон Грикспоре (Голландия) қарама-қаршили ғолиби билан куч синашади. 

“Қайтганимдан жуда хурсандман. Мен узоқ вақтдан бери кортгна чикмаган эдим. Ғалаба – ёқимли ва менга курашни давом эттириш имкониятини берди. Ўтган бир неча ой мен учун осон бўлмади. Кўплаб муаммолар бор эди. Чунки энг муҳими бу саломатликдир. Яккалик баҳсларидан олдин жамоам билан ритмга қайтиш учун жуфтликда ўйнаш имкониятини муҳокама қилдим. Мен Мелбурнда бўлганимдан ва яна мухлисларни кўрганимдан хурсандман”, дейди Надаль. 

Эслатиб ўтамиз, у сўнгги марта 2021 йил август ойи бошида Вашингтондаги расмий мусобақада ғалабага эришган эди. Шундан сўнг жароҳати сабабли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборди ва илк марта ATP рейтингини 10-ўриндан қуйида якунлади

Маълумот учун, Мельбурндаги турнир 9 январь куни якунланади. Надаль катта эҳтимол билан “Australian open”да иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Теннис Надаль Мельбурн

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг