Нью-Йоркдаги “зоопарк”да ҳайвонлар чизган расмлар кимошди савдосига қўйилди (фото)

Бу қизиқ

image
Тошкент вилоятидаги ҳайвонот боғида шерлар қоровулни еб қўйди north_east

Тошкент вилоятидаги ҳайвонот боғида шерлар қоровулни еб қўйди

АҚШнинг Нью-Йорк ҳайвонот боғида сақланадиган пингвинлар, жирафалар, ялқовлар, капибаралар ва бошқа ҳайвонлар чизган расмлар гала-аукционга қўйилди. Бу ҳақда ҳайвонот боғи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, “рассомлар” яқинда бўлиб ўтадиган Animal art auction'да ўз дурдона асарларини намойиш этиш учун тинмай меҳнат қилмоқда.

Ҳайвонот боғи ходими Микайла Конвей ижодий жараён ҳақида сўзлаб берган. Расм чизиш ҳайвонлар учун нафақат ўқув машғулотига, балки жараёндан завқ олиш ва ўз ҳис-туйғуларини ифодалашнинг бир усулига ҳам айланган. Аммо бу натижага ҳайвонларга мотивация берадиган нарса – тамадди бериб туриш орқали эришилган. Мисол учун, пингвинлар уларга мазали мукофот ваъда қилинишини эшитгач, расм чизишга масъулият билан ёндаша бошлаган.

“Пингвинларимизни расм чизишга ундашнинг энг осон йўли бу – тамадди”, дейди Конвей.

“The Dream Big Gala: Night Out on the Town” номли катта аукцион жорий йилнинг 15 март куни бўлиб ўтади. Лотга ҳайвонлар томонидан чизилган санъат асарлари киритилади. Айни пайтда ижтимоий тармоқларда ушбу расмларнинг баъзилари намойиш этилган. Кимошди савдоси ҳам онлайн тарзда ўтказилади ва ундан тушган маблағ ҳайвонот боғи харажатлари ҳамда ҳайвонлар эҳтиёжларига сарфланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка автомобиллари аукцион уйи Rockstar АҚШ Президенти Дональд Трампнинг машинасини кимошди савдосига қўйганди. Трамп бу автомобилга қанча вақт эгалик қилгани айтилмаган. Ferrari’нинг ҳолати: аварияларсиз, бўёқ эса шаффоф плёнка билан ҳимояланган. Rockstar автомобиль ҳолатини 10 баллдан 9 баллга баҳолаган.  


Мақола муаллифи

Теглар

Нью-Йорк зоопарк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг