Нью-Йоркдаги отишмада гумонланувчи шахс ҳибсга олинди 

Олам

image

Нью-Йорк полицияси ходимлари Бруклин метросидаги отишмани уюштиришда гумонланаётган шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда ABC News хабар берган. 

Қидирув бир кундан ортиқ давом этган. Аввал хабар берганимиздек, 62 ёшли Фрэнк Жеймс гумонланувчи сифатида кўрилмоқда. 

“Фрэнк Жеймс ҳибсга олинди, у Бруклиндаги тирбандлик вақтида метро поездида отишма содир қилгани учун қидирилаётганди”, деб ёзилган хабарда. 

У террористик ҳужумда айбланмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 апрель куни Нью-Йорк метросида отишма содир бўлганди. Унинг оқибатида камида 23 киши жароҳатланган.


Мақола муаллифи

Теглар

метро отишма

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг