Нью-Йорк метросида отишма. 13 киши жароҳатланди
Олам
−
12 Апрель 2022 13261 1 дақиқа
Бугун, 12 апрель куни Нью-Йорк метросида отишма содир бўлди, шунингдек портловчи моддалар ҳам топилди. Оқибатда 13 киши жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб, CNN хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, воқеа Бруклин метро бекати, 4-авеню ва 36-кўча яқинида содир бўлган.

Маълумотларга кўра, ҳужумчи газ бомбасидан фойдаланган. У газдан ҳимояловчи ниқоб ва сариқ қурилиш жилетини кийиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Нью-Йорк ўт ўчириш бошқармаси вакилининг маълум қилишича, метро бекатидан бир нечта портлатилмаган портловчи қурилмалар топилган. Бироқ, у айнан нима ҳақида гапираётганига аниқлик киритмаган.
Айтиш жоизки, полиция воқеа жойида “фаол портловчи қурилмалар” йўқлигини таъкидлаган.
Кейинроқ полиция воқеани теракт сифатида текшираётгани маълум бўлган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь