Нью-Йоркдаги “авария”да 11 ёшли ўзбекистонлик қизча ҳалок бўлди

Олам

image

АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 ёшли ўзбекистонлик Амира Аминова ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йорк шаҳридаги бош консулхонаси хабар берди. 

Консулхона марҳум қизалоқнинг онасига, яқинлари ва барча қариндош-уруғларига ушбу оғир ва қайтиб тўлдириб бўлмас йўқотиш муносабати билан самимий ва чуқур таъзия билдирган.

Қўшимча қилинишича, консулхона боланинг онаси билан доимий алоқада бўлиб, шунингдек Нью-Йорк шаҳридаги тегишли ваколатли идоралар билан ҳамкорлик қилмоқда.

“Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги дипломатик муассасалари марҳуманинг оиласига биринчи мурожаатданоқ ва тўлиқ ҳажмда зарур ёрдам кўрсатишга тайёр”, дейилади хабарда. 

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, ҳодиса 5 февраль куни содир бўлган. Қиз чорраҳани пиёдалар йўлагидан кесиб ўтаётганида ўнг томонга бурилаётган мактаб автобуси уриб юборган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда фожеали тарзда вафот этган ўзбекистонлик аёлнинг жасади икки фарзанди билан бирга Ўзбекистонга олиб келинганди.

Шунингдек, меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган фуқароларнинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш билан боғлиқ харажатлар эндиликда давлат томонидан қопланиши ҳақида ҳам хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик таъзия Нью-Йорк авария

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг