Нью-Деҳлидаги G20 саммитида Африка Иттифоқи Европа Иттифоқи билан тенглаштирилади

Олам

image

Африка Иттифоқи G20 нинг доимий аъзосига айланиши мумкин. Бу ҳақда  ўз манбаларига таяниб, “Bloomberg” хабар берди.

Манбага кўра, G20 етакчилари бу қарорни жорий йилнинг 9-10 сентябрь кунлари Нью-Деҳлида бўлиб ўтадиган саммит чоғида эълон қилишлари керак. Тахминларга кўра, Африка Иттифоқи ҳам ташкилотда Европа Иттифоқи билан бир хил мақомга эга бўлади.

Жорий йилнинг июнь ойида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди G20 етакчиларига Африка Иттифоқига гуруҳнинг тўлақонли аъзолигини беришни таклиф қилган эди.

Владимир Путин Россия Африка Иттифоқининг етакчи халқаро уюшмалар билан боғланишини қўллаб-қувватлашини ва унга G20 аъзолигини бериш ташаббусини биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

Маълумот учун, Африка Иттифоқи 62 Африка давлатидан 55 тасини бирлаштиради. 2002 йилда Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий томонидан асос солинган ташкилот Африка бирлик ташкилотининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи G20 Африка Иттифоқи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг