МЮ Тонали билан музокараларни бошлади

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби “Нюкасл Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Сандро Тоналига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.

Романонинг маълум қилишича, манкунианликлар футболчига қизиқиш билдираётганини аллақачон тасдиқлаган ва унинг агентлари билан дастлабки алоқаларни ўрнатган.

Бироқ ҳозирча ҳеч қандай келишувга эришилмаган ва томонлар ўртасида расмий музокаралар бошланмаган. Қайд этилишича, “Нюкасл Юнайтед” ёзги трансфер ойнаси вақтида Тонали атрофида сезиларли трансфер фаоллиги бўлишини кутмоқда.

Маълумот учун, Тонали жорий мавсумда барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. “Трансфермаркт” маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 80 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал Мадрид” ва “Арсенал” жамоалари Сандро Тоналини сотиб олиш учун курашаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Манчестер Юнайтед” Сандро Тонали “Нюкасл Юнайтед”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг