МЮ “Реал” футболчисини ўз сафига қўшмоқчи
Спорт
−
11 Ноябрь
1601Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби “Реал” вингери Родриго Гоесга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Diario Sport” хабар берди.
Манбага кўра, бразилиялик вингер янги бош мураббий Рубен Аморим келганидан кейин биринчи трансфер мақсадларидан бири бўлиши мумкин. Ҳозирда бир қатор манбалар Родригонинг “Реал Мадрид” клубидаги ўрнидан норозилиги ҳақида ёзмоқда.
Жорий мавсумда Родриго барча мусобақаларда 14 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 110 миллион еврони ташкил қилади.
Маълумот учун, ҳозирда МЮ Англия чемпионатининг ортда қолган 11 та туридан кейин 15 очко билан 13-ўринда бормоқда. Нидерландиялик мутахассис Эрик тен Хаг жамоа постини бўшатиб қўйгач, манчестерликларнинг кетма-кет 2 та ғалабага эришди.
LiveБарчаси