МЮ Фернандеш билан келиша олмаяпти
Спорт
−
17 Январь 2022
3118“Манчестер Юнайтед”нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш клуб билан янги шартнома борасидаги музокараларни тўхтатди. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, футболчининг шартномаси 2025 йилга қадар амал қилади, бироқ томонлар ярим ҳимоячи учун яхшиланган шарт-шароитлар бўйича келишиб олишга ҳаракат қилишган.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи Англия Премьер лигасининг 22-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинда (2:2) рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилди.
Маълумот учун, 27 ёшли Фернандеш Англия клубига 2020 йилнинг январида “Спортинг”дан 63 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Бу мавсумда португалиялик футболчи Англия Премьер лигасининг 19 та ўйинида майдонга тушган ва 7 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, у UEFA Чемпионлар лигасининг бешта учрашувида олтита гол урди. “Transfermarkt” портали томонидан Фернандеш 90 миллион еврога баҳоланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь