МЮ анъанаси давом этади: клуб яна ярим финалда енгилди

Спорт

image

Англия Лига кубогининг ярим финалида “Манчестер Юнайтед” “Манчестер Сити”га 2:0 ҳисобида ўйинни бой берди. Бу Сулшер бошчилигидаги “қизил иблислар”нинг турли турнир ярим финал баҳсларида тўртинчи маротаба мағлуб бўлишидир. 

Бунга қадар “манкунианлар” Сулшер билан Европа Лигаси, Англия Кубоги ва Англия Лига кубогининг ярим финал баҳсларида ютқазган эди.

“Манчестер Юнайтед” кейинги ўйинни 9 январь куни Англия Кубоги доирасида “Уотфорд”га қарши ўтказади.

Маълумот ўрнида, 12 йил “қизил иблислар” либосида ҳаракат қилган Сулшер 2018 йилда жамоага бош мураббий бўлиб келди. Шу вақтгача норвегиялик мутахассис қўл остида “Манчестер Юнайтед” 116 та ўйин ўтказиб, 65 та ғалаба ва 23 мағлубият қайд этган. Қолган 23 ўйин эса дуранг билан якунланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Сулшер

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг