Мужтабо Хоманаий яширинган ва ташқи дунё билан алоқа қилмаяпти – ОАВ

Олам

image

АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, Эрон Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий номаълум жойда яшириниб юрибди ва жуда камдан-кам ҳолларда алоқага чиқмоқда. Бу ҳақда CBS хабар берди.

CBS телеканалининг АҚШ разведка хизматидаги маълумотларга таяниб хабар беришича, Эрон Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий ташқи дунё билан деярли ҳеч қандай алоқага эга бўлмаган ҳолда номаълум маконда яширинмоқда ва у билан фақатгина чопарлар (курьерлар)дан иборат мураккаб лабиринт орқали боғланиш мумкин. 

“Трамп маъмурияти билан ҳамкорлик қилиш ваколатига эга бўлган Эрон мулозимлари ўзларининг давлат бошқаруви тизими ичида коммуникация ўрнатишга қийналишмоқда. Бу – Эрон билан тузилиши мумкин бўлган битим тафсилотлари ва аввал эришилган келишувларнинг жуда секинлик билан ошкор бўлаётганининг бош сабабларидан биридир”, дейилади хабарда.

Журналистларга маълумот етказган АҚШнинг икки нафар мулозимига кўра, Қўшма Штатлар таклиф қилинаётган келишув тафсилотларини юборганида, бу маълумотларни Олий раҳбарга етказиш билан боғлиқ қийинчиликлар жавоб олиш жараёнининг узоқ вақтга чўзилиб кетишига сабаб бўлмоқда. Оқ уй расмий вакили мазкур тахминий разведка маълумотларига изоҳ беришдан бош тортган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп CBS телеканалига берган интервьюсида Вашингтон ва Теҳрон урушни тўхтатиш бўийча келишувга анча яқинлашиб қолганини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон разведка Мужтабо Хоманаий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг