Мужибилло Турсунов ҳам WBC Гран-Присида рингга кўтарилади

Спорт

image

WBC томонидан ташкил этиладиган “Riyadh Season” Гран-Присида яна бир ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Мужибилло Турсунов ҳам рингга чиқадиган бўлди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, мусобақа доирасида тўртта вазн тоифасида жами 128 нафар боксчи қатнашади. Турнир ярим енгил, биринчи ярим ўрта, ўрта ва супероғир вазн тоифасида ўтказилади. Жанглар 1/16 финалдан бошланади ва 6 раунддан иборат бўлади. Финал жанглари эса 8 раундлик бўлади. Жангларда 26 ёшдан кичик бўлган боксчилар қатнашади. Улар проф боксда 10 тадан кўп жангда қатнашмаган бўлиши керак. Боксчилар WADA протоколи бўйича тасодифий допинг тестидан ўтказилади. 

Маълумот ўрнида, Мужибилло Турсунов профессионал боксда 5 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдумалик Халоков WBC томонидан ташкил этиладиган “Riyadh Season” Гран-Присида қатнашиши ҳақида хабар берилган эди..


Мақола муаллифи

Теглар

WBC Мужибилло Турсунов Riyadh Season

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг