Мустақил Фаластин давлати ташкил этилиши шарт – Хоқон Фидан
Олам
−
21 Октябрь 2023
14295Яқин Шарқдаги ҳозирги инқироз дунёнинг бошқа минтақаларига ҳам тарқалиши мумкин. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Фаластин бўйича Қоҳира тинчлик саммитидаги чиқиши чоғида айтиб ўтди.
"Фаластиндаги вазият ҳар доим фожиа бўлиб келган. Ҳозир эса қирғинга айланиб бормоқда. Ғазо халқини бундай азоб-уқубатларга дучор қилиш учун ҳеч қандай сабаб ва асос бўлиши мумкин эмас. Туркия эса ҳеч қандай шартларсиз Ғазода ўт очишни тезда тўхтатиш ва доимий ёрдам кўрсатиш тарафдори”, деди вазир.
Унинг айтишича, ҳозирги инқироз янада авж олиш хавфи билан бир қаторда "минтақада барқарор тинчлик ўрнатиш имконияти ҳам бўлиши мумкин".
"Ва бу тарихий чорраҳада биз тўғри қадам ташлашимиз керак. Туркия буни ўт очишни тўхтатиш ва Ғазога сўзсиз ёрдам бериш, деб ҳисоблайди. Пойтахти Шарқий Қуддус бўлган ва 1967 йилги чегараларига эга мустақил Фаластин давлати ташкил этиш лозим. Бу нафақат мажбурий тамойил, балки халқаро хавфсизлик ва барқарорлик учун ҳам стратегиядир", дейди Фидан.
У барча саммит иштирокчилари бу фикрга қўшилиш билан бирга, амалда ҳам тинчлик учун кўмак беришлари керак.
"Бундан ташқари, кафил давлатлар учун кузатувчи, назорат қилувчи ва керак бўлганда томонларнинг мажбуриятларини бажариши учун мажбур қиладиган механизм яратилиши керак. Туркия ушбу концепцияни янада ривожлантиришга, шунингдек, бу масъулиятни зиммасига олишга тайёр", дейди Туркия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари.
Хоқон Фидан аввал ҳам Туркия Исроил билан тинчлик келишувига эришишда Фаластин учун кафил давлат сифатида ҳаракат қилишга тайёрлигини таъкидлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Бугун, 21 октябрь куни Қоҳирада Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ташаббуси билан ташкил этилган Ғазо секторидаги вазият бўйича саммит бошланди.