Мусобақада қатнашмаган Қодировнинг ўғли медаль билан тақдирланди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли, 16 ёшли Адам Қодиров Дубайда бўлиб ўтган BAA SWAT Challenge махсус кучлари мусобақасида медални қўлга киритди. Бу ҳақда Чеченистон парламенти раиси Магомед Даудов эълон қилган видеолавҳада айтилади. 

Мусобақа веб-сайтида қайд этилишича, у беллашув Дубай полицияси томонидан ташкил этилган.

Мусобақанинг тўртинчи куни якунида энг яхши натижани Ички ишлар вазирлигининг Чеченистон бўйича махсус полки жангчиларидан иборат “Ахмат” жамоаси кўрсатган. Аввалги кунларда "Ахмат" жамоаси БАА, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа давлатлар жангчиларига имкониятни бой бериб, икки марта тўртинчи, бир марта эса 12-ўринни эгаллаган эди.

“Grozniy-inform” агентлиги хабарига кўра, кичик Қодиров тақдирлаш маросимида Чеченистон раҳбарининг хавфсизлик бўлими бошлиғи сифатида иштирок этган. Даудовнинг видеосида Адам Қодиров биринчи бўлиб тақдирлаш маросимига боради ва медаль олади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг ноябрь ойи охирида Адам Қодиров “Шайх Мансур” батальонига куратор этиб тайинланган эди. Шу пайтгача у 1-даражали “Ислом динига хизматлари учун” ордени, “Чеченистон қаҳрамони” унвони, “Кабардин-Балкар Республикаси олдидаги хизматлари учун” ордени ҳамда акалари Али ва Аҳмад қаторида Чеченистон парламентидаги рағбатлантиришнинг энг юқори шакли – “Даймехкан Сий” (Ватан шарафи) ордени билан мукофотланганди. Ноябрь ойи бошида у отасининг хавфсизлик хизматида “муҳим” ва “масъулиятли” лавозимга тайинланган. Шунингдек, у декабрь ойида “Байсангур Беноевский” батальонининг ҳам куратори бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров Адам Қодиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг