“Мусаффо ҳаво – 2030” дастури – ҳаво сифатини яхшилаш йўлидаги янги қадам 

Жамият

image

Ўзбекистон аҳолиси учун ҳаво ифлосланиши тобора долзарб масалага айланиб бормоқда. Кузда, иситиш мавсуми яқинлашиб, иссиқлик электр станциялари фаол ишлай бошлаганда, ёзда эса пойтахтни вақти-вақти билан қоплайдиган чанг бўронлари келиши билан муаммо янада оғирлашмоқда.

Ҳаво сифати ҳозирда 117 мамлакатнинг 6000 дан ортиқ шаҳарларида мониторинг қилинмоқда. Маълумотларга кўра, Ер сайёрасининг 99% аҳолиси ЖССТ томонидан белгиланган мақбул сифат стандартларидан ташқари ифлосланган ва уларнинг соғлиғига таҳдид соладиган ҳаводан нафас олади. 

Ҳаво ифлосланиши дунёда кўплаб ўлимларга сабаб бўлмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳар йили олдини олиш мумкин бўлган экологик сабаблар туфайли 13 миллион киши ўлимини тахмин қилмоқда. PM 2,5 заррачалар (0,001 дан 2,5 микрометргача бўлган майда ҳаво зарралари) инсон танасига ўпка ва қон оқими орқали кириб, юрак-қон томир ва нафас йўллари касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

Статистик маълумотларга кўра, ўзбекистонда тасодифий бўлмаган ўлимларнинг олти фоизига ифлос ҳаво сабаб бўлмоқда. 
Ҳавонинг ифлосланиши озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир қилади, иқтисодий ривожланишга тўсқинлик қилади, иқлим ўзгаришига ҳисса қўшади.

Хориж тажрибасига кўра, бир қатор ривожланган давлатларда атмосфера ҳавосини яхшилаш бўйича муваффақиятли дастурлар мавжуд. Масалан, Германияда Clean Air Program дастури орқали йирик шаҳарларда автомашиналар учун махсус “қизил зона”лар жорий этилган, бу ерларда фақат электромобиллар ёки зарарсиз транспорт воситалари ҳаракатланиши мумкин. АҚШда эса Clean Air Act қонунчилиги асосида саноат чиқиндиларини камайтириш, яшил ҳудудларни кўпайтириш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Либерал-демократик партиямизнинг янги сайловолди дастурида “Барча ҳудудларда атмосфера ҳавосини яхшилаш бўйича “Мусаффо ҳаво – 2030 миллий дастури”ни қабул қилиш” таклифи муҳим ташаббуслардан биридир. Ушбу дастур экологик ҳолатни яхшилашга, аҳоли саломатлигини сақлашга ва келажак авлодлар учун соғлом атроф-муҳит яратишга қаратилган.

Ўзбекистонда “Мусаффо ҳаво – 2030” миллий дастурини жорий этиш барча ҳудудларда ҳаво сифати бўйича мониторинг ўтказиш ва ҳавони ифлослантирувчи омилларни аниқлашга ёрдам беради. Бу орқали аниқланган муаммоларни бартараф этиш учун аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. 

Партиянинг “Мусаффо ҳаво – 2030 миллий дастури”ни жорий этиш таклифи Ўзбекистоннинг экологик ва ижтимоий ривожланиши учун муҳим қадамдир. Хорижий давлатлар тажрибасидан фойдаланган ҳолда, мазкур дастурни самарали амалга ошириш орқали мамлакатда ҳаво сифати яхшиланиши ва экологик муаммоларнинг камайишига эришиш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ Мусаффо ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made