Мурод Назаров қамаб қўйилдими?
Жамият
−
06 Май 2022
59699Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик таниқли тадбиркор, “Murad buildings” қурилиш ширкати таъсисчиси Мурод Назаров ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Турли миш-мишларга тадбиркорнинг ўзи кўп куттирмай раддия берди.
Мурод Назаров Facebook'даги саҳифасида спорт билан шуғулланаётгандаги суратини жойлаб, ўзининг ҳибсга олингани ҳақидаги хабарларни шундай изоҳлаган:
“Кимдир ҳибсга олинганимни, кимдир бизнесим ёки оилам ҳақида ёзмоқда... Одамлар кўрмоқчи бўлган нарсасини кўради, эшитишни хоҳлаган нарсасини эшитади ва ишонишни хоҳлаган нарсага ишонади ва ўзига ёқмаган нарсага ишонишдан бош тортади.
Менинг ишларим жуда яхши. Мен тирик ва соғломман, энергия ва позитивликка тўламан. Ҳар дақиқада мен оилавий муҳитдан ва ишимдан завқланаман. Чунки қалбимда муҳаббат, бошимда эса фақат яхши ўйлар ва бахтли, тинч, гўзал келажак бор!”, дея турли хабарларни инкор қилган тадбиркор.
Қайд этиш керакки, Мурод Назаровнинг ҳибсга олиниб, тергов тортилгани ҳақидаги хабарлар биринчи марта тарқалаётгани йўқ. 2019 йилда ҳам Мурод Назаров терговга тортилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўшанда ҳам тадбиркорнинг ўзи бу хабарларни инкор қилиб, шундай деганди:
"Одамларга ҳайронман. Ўзи бирор гапни ўйлаб топади, яна ўзи ўша гапга ишонади. Мен ишимни давом эттиряпман, айни вақтда жуда катта лойиҳалар устида ишлаяпмиз. Мен нима иш қилибманки, терговга тортилсам. Айни вақтда Россиядаги Сколково бизнес мактабида ўқияпман. Тошкентда ишимиз кўп, жуда катта лойиҳа устида ишлаяпмиз”.
Шу билан бирга Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳам Мурод Назаров ёки унинг ширкатига нисбатан ҳеч қандай тергов ҳаракати олиб борилмаётганини маълум қилган.
LiveБарчаси