Тадбиркор Мурод Назаров терговга тортилдими? Бош прокуратура аниқлик киритди
Жамият
−
14 Июнь 2019
21353Бундан бир неча кун аввал, ижтимоий тармоқларда ва одамлар орасида ўзбекистонлик таниқли тадбиркор, “Murad buildings” қурилиш ширкати таъсисчиси Мурод Назаров тергов қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Орадан 10-15 кун ўтиб QALAMPIR.UZ таҳририятига унинг халқ тилида "Тоштурма" деб аталувчи 1-сонли тергов изоляторида сақланаётгани билан боғлиқ хабар билан мурожаатлар келиб тушди.
Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ мухбири “Murad buildings” қурилиш ширкати таъсисчиси Мурод Назаров билан боғланди. Назаров тарқалган миш-мишлардан хабардор эканини айтаркан, уларни табассум билан қабул қилганини урғулади.
"Одамларга ҳайронман. Ўзи бирор гапни ўйлаб топади, яна ўзи ўша гапга ишонади. Мен ишимни давом эттиряпман, айни вақтда жуда катта лойиҳалар устида ишлаяпмиз. Мен нима иш қилибманки, терговга тортилсам. Айни вақтда Россиядаги Сколково бизнес мактабида ўқияпман. Тошкентда ишимиз кўп, жуда катта лойиҳа устида ишлаяпмиз", дейди Мурод Назаров.
Мазкур ҳолатга расмий аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси билан боғланди. Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонованинг маълум қилишича, ҳозирда Бош прокуратурада Мурод Назаров ва “Murad buildings” ширкатига нисбатан жиноий таъқиб мавжуд эмас.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь