Муносабатлардаги кескинлик: Озарбайжон ва Эрон ТИВ раҳбарлари ўзаро келишмовчиликларни муҳокама қилди
Олам
−
13 Октябрь 2021
3879Озарбайжон ва Эрон Ташқи ишлар вазирлари Жайҳун Байрамов ва Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян телефон орқали икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилди. Суҳбатда сўнгги пайтларда кузатилган риторика дўстона муносабатлар даражасига тўғри келмаслиги қайд этилди. Бу ҳақда Озарбайжон дипломатик идораси хабар берган.
Жорий йил сентябрь ойининг ўрталарида Теҳрон ва Баку ўртасидаги кескинлик кучайди. Эрон расмийлари Озарбайжоннинг Исроил билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганидан шубҳаланмоқда. Эрон Исроилни Озарбайжон орқали ўз чегараларига яқинлашишга, Тоғли Қорабоғдаги вазиятдан фойдаланишга уринишда, шунингдек Баку ва Теҳрон ўртасидаги муносабатларда зиддиятни қўзғатишда айблаган.
“Вазирлар икки мамлакат муносабатларининг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр алмашдилар. Томонлар яқинда кузатилган риторикалар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатлар даражасига тўғри келмаслигини ва барча келишмовчиликларни мулоқот йўли билан ҳал қилиш кераклигини таъкидладилар”, дейилган матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, вазирлар мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳурмат қилиш тамойилига доимо риоя қилиш муҳимлигини таъкидлаган, шунингдек томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни муҳокама қилган.
Аввалроқ, Эрон Озарбайжон Ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари учун мамлакат ҳаво майдонини ёпгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси