Эрон Озарбайжон ҳарбий самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди

Олам 4703
image

Эрон Озарбайжон Ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари учун мамлакат ҳаво майдонини ёпди. Бу ҳақда “Al Arabiya” телеканали маълум қилди.  

Хабарга кўра, Эрон Озарбайжон ҳарбий самолётлари учун ўз ҳаво майдонини ёпмоқда. Таъкидланишича, Теҳрон вакили Озарбайжонни стратегик хатолардан огоҳлантирган. 

Қайд этилишича, Озарбайжон ўз навбатида Эрон олий раҳбарининг Бакудаги идораси ёпилганини эълон қилган. 

Маълум қилинишича, ўтган куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Теҳроннинг Бакуни Эрон билан чегарага яқин жойлашган ҳудудларга Исроил кучларини жалб қилиш ҳақидаги айбловини рад этганди. Алиев, шунингдек бошқа давлатлар билан муносабатларни қандай даражада ўрнатишни Озарбайжоннинг ўзи белгилаб қўйишини қўшимча қилганди. 

Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиянга кўра, Қорабоғ озод қилиниши пайтида минтақага бир қанча террорчилик ҳаракатлари кириб келган, Исроил ҳам бу кескинликдан фойдаланишга уринмоқда. Вазирнинг айтишича, Эрон ўз чегаралари яқинида Исроил кучларининг борлигига тоқат қилмайди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 251
Рейтинг: 2.9
t
×