“Муносабатлар ривожига катта аҳамият қаратмоқдаман”. Си Цзиньпин Мирзиёевга мактуб йўллади

Жамият

image

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан табрик мактуби йўллади.

Хатда Си Цзиньпин ХХР ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Хитой ҳукумати ва халқи номидан ҳамда шахсан ўз номидан Шавкат Мирзиёевга ва Ўзбекистон халқига самимий табриклар ва энг эзгу тилакларини билдирган.

"Дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён ўтган 30 йилда Хитой-Ўзбекистон алоқалари изчил ривожланиб, муваффақиятларга эришди ҳамда тинчлик-тотувлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик руҳидаги давлатлараро муносабатларнинг ёрқин намунасига айланди. Хусусан, мамлакатларимиз ислоҳотлар, очиқлик, тараққиёт ва қайта тикланиш борасида бир-биридан ўрганмоқда ва тажриба алмашмоқда, коронавирус пандемиясига қарши курашишда саъй-ҳаракатларини бирлаштириб, ўзаро ёрдамлашмоқда, бу эса ҳар томонлама стратегик шериклигимизнинг моҳиятини тўлиқ акс эттиради.

Мен Хитой-Ўзбекистон муносабатларининг ривожига катта аҳамият қаратмоқдаман ҳамда дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигидан фойдаланиб, Сиз билан биргаликда мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларимиз тарихида янги саҳифа очиш мақсадида бор куч ва имкониятларни ишга солишга тайёрлигимини билдираман", деган Си Цзиньпин.

ХХР раиси сўзи якунида Шавкат Мирзиёевга муваффақиятлар ва мустаҳкам соғлик, шунингдек, дўст Ўзбекистонга равнақ ва куч-қудрат, унинг халқига бахт-саодат ва фаровонлик тилайман.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг