Муниса Ризаеванинг тўйи ҳиндча бўлди (видео)

Маданият-санъат

image

Кеча, 1 сентябрь санасида хонанда Муниса Ризаеванинг биринчи тўй маросими ўтказилди. У тўй лавҳаларини ўзининг Instagram саҳифасига жойлади.

Қўшиқчининг сўзларига кўра, жуфтликнинг бир эмас, иккита тўй маросими бўлиб ўтади. Кеча Тошкентда унинг биринчи қисми ўтказилиб, унда Муниса Ризаева ҳиндча либос ва тақинчоқларда кўриниш берди. Меҳмонларнинг кўп қисми ҳам ҳинд миллий кийимларида ташриф буюрди. 

Қўшиқчининг билдиришича, биринчи тўй маросими учун атайин шу сана танланган.

“Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин! Мен атайин тўйим учун шу санани танлаганман”, деган Муниса.

Хонанда бўлажак турмуш ўртоғи Арсенийни ҳам кўрсатган. Шу билан бирга, ўзбек санъатининг бир қатор вакиллари ушбу кечада меҳмон бўлиб, қўшиқ куйлади. 

Эслатиб ўтамиз, жуфтликнинг фотиҳаси 24 июль куни бўлиб ўтган ва асосий тўй 7 сентябрга белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

тўй Арсений Муниса ҳиндча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made