Муниса Ризаева беларуслик йигитга турмушга чиқяпти
Маданият-санъат
−
03 Июль 2023
12654837 ёшли хонанда Муниса Ризаева ўзидан 7 ёш кичик беларуслик йигитга турмушга чиқяпти. У бу ҳақда ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Муниса йигитнинг турмуш қуриш таклифини Туркиянинг Бодрум шаҳрида қабул қилган ва тўй 7 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ҳозирда жуфтлик шу шаҳарда тўй олдидан фотосессия ўтказмоқда.
Хонанданинг сўзларига кўра, унинг бўлажак турмуш ўртоғи иқтисод соҳасида фаолият юритади. Йигит аллақачон Тошкентга кўчиб келган ва шу сабаб тўйга чет элдан жуда кўп меҳмон келиши кутилмоқда.
“Фамилиям қолади, ўзгартирмайман”, деди Муниса жонли эфир вақтида унга фамилиясини ўзгартирмаслик ҳақида берилган таклифга жавобан.
Шунингдек, хонанданинг сўзларига кўра, йигит тўй сабаб Исломни қабул қилган.
Муниса Ризаеванинг маъмури эса QALAMPIR.UZ билан суҳбатда бу борада маълумотга эга эмаслигини, хонанданинг ўзидан бошқа одам бу ҳақда бирор нима дея олмаслигини билдирди.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси