Мундиалга йўлланмани қўлга киритишимизга тўлиқ ишонаман – Сречко Катанец

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши 3-раунд учун қуръадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

”Барча ўйинлар қийин бўлади, жамоалар тенг. Сафар эътибори билан Ўзбекистонга яқин масофада жойлашган мамлакат жамоалари тушгани яхши бўлди. Бугунданоқ тайёргарликни бошлашимиз керак”, дейди Катанец.

Шунингдек, словениялик мутахассис Қатар билан ўзаро ҳисоб-китоб ва Ўзбекистон миллий терма жамоасига тўлиқ ишониши борасида фикрларини билдирди.

“Қатар жуда яхши жамоа, охирги Жаҳон кубоги иштирокчиси, узоқ вақтдан бери бир хил таркибга эга. Уларни ҳурмат қиламиз. Бироқ асосий эътибор фокус ўзимизга қаратилади. Мухлислардан охирги ўйиндаги каби қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Улар бизни қўлласа, албатта яхши натижага эришамиз. Мундиалга йўлланмани қўлга киритишимизга тўлиқ ишонаман, мағлубиятсиз серияда кетяпмиз. Футболчилар жароҳат олмасдан, ўз клубида доимий ўйин амалиётига эга бўлишлари жуда муҳим”, дейди Катанец.

Маълумот учун, Ўзбекистон Жаҳон чемпионати саралаши 3-босқичининг А гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда оқ бўриларга КХДР, Қирғизистон, БАА, Қатар ва Эрон терма жамоалари рақиблик қилади. Ўзбекистон 3-раунддаги юришини 5 сентярбь куни ўз уйида КХДРга қарши ўйин билан бошлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Сречко Катанец

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг