Мумбайда Афғонистон консуллиги очилди
Олам
−
12 Ноябрь
1105Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида Афғонистоннинг “Толибон” муваққат ҳукумати консуллиги ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда “Bakhtar” хабар берди.
Қайд этилишича, вақтинчалик консул вазифасига тажрибали дипломат Ҳафиз Икромиддин Комил тайинлаган. У халқаро ҳуқуқ соҳасида фалсафа фанлари доктори даражасига эга бўлиб, аввалроқ Ташқи ишлар вазирлигининг хавфсизлик ва чегара масалалари бўйича ҳамкорлик департаментида директор ўринбосари лавозимида ишлаган. Комил айни пайтда Мумбайда бўлиб, “Толибон” вакили сифатида ўз дипломатик вазифаларини бажармоқда.
Билдирилишича, ушбу консулхона жорий йил 11 ноябрдан бошлаб визаларни расмийлаштириш ва Афғонистон фуқароларига паспорт бериш каби хизматлар кўрсатишни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Толибон” Ғарб томонидан қўллаб-қувватланган аввалги тузумни қулатиб, ҳукумат тепасига келгандан буён дунё бўйлаб 39 та афғон элчихоналари ва консулликларини ўз назоратига олгани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси