“Толибон” Афғонистоннинг 39 та элчихонасини назорат қиляпти

Олам

image

“Толибон” Ғарб томонидан қўллаб-қувватланган аввалги тузумни қулатиб, ҳукумат тепасига келгандан буён дунё бўйлаб 39 та афғон элчихоналари ва консулликларини ўз назоратига олди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Нашрга кўра, ҳеч бир халқаро ҳукумат “Толибон” маъмуриятини расман тан олмаган бўлсада, Хитой ва Бирлашган Араб Амирликлари ўз пойтахларида унинг элчиларини расман қабул қилган. 
Кўплаб Ғарб давлатлари, хусусан, Қўшма Штатлар “Толибон” аёллар ҳуқуқлари бўйича йўналишни ўзгартирмагунча, ўрта мактаблар ва университетларни қизлар ва аёллар учун қайта очмагунча ва уларга тўлиқ эркинлик бермагунча ҳукуматни расман тан олмаслигини маълум қилган.

“Толибон” бир қанча элчихоналарга, жумладан Абу-Даби ва Пекинда ўз элчиларини ҳамда қўшни Покистонда муваққат ишлар вакилини тайинлади. Айрим миссияларда эса аввалги ҳукумат даврида тайинланган дипломатлар “Толибон” расмийлари билан ишламоқда.

“39 та элчихона ва дипломатик ишлар марказий органга, яъни ташқи ишлар вазирлигига бўйсунади", дейди “Толибон” ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақий.

Муттақий кўра, у бошчилигидаги вазирлик сўнгги бир йил ичида Туркия, Россия, Эрон ва Покистон каби 11 давлатга ўнлаб дипломатларини юборган. У Афғонистон шу ҳафта Ўзбекистонга янги элчисини юборишини ва Россия тез орада “Толибон”ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқаришини кутаётганини маълум қилди.

Маълумот учун, жорий йилнинг февраль ойида “Толибон” томонидан Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонасига элчи этиб тайинланган Муғфуруллоҳ Шаҳоб олдинги ҳукумат даврида элчиликка тайинланган Аҳмад Холид Илмийнинг ўрнини эгаллаган. Бироқ апрель ойида Муғфуруллоҳ Шаҳоб ўрнига Абдул Ғаффор Баҳр элчи этиб тайинланди. Август ойида эса “Толибон” муваққат ҳукуматидаги ташқи ишлар вазирлигининг учинчи сиёсий департаменти директори Зокир Жалолий Афғонистоннинг Ўзбекистондаги расмий элчиси сифатида Абдулғофар Тиравий таништирилганини айтди.   

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Қўшма Штатлари “Толибон” назоратидаги Афғонистонда консуллигини қайта очиш имкониятини ўрганаётгани хабар қилинган эди.
Шу ой бошида эса Британия ҳукумати Афғонистон собиқ ҳукумати томонидан тайинланган мамлакат элчихонасини ёпиш тўғрисида афғон дипломатларини хабардор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон элчихона “Толибон”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made