Мудофаа вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Полковник Баҳром Баҳодирович Ўрмонов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг рақамлаштириш, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори қабул қилинди.

Маълумот учун, Баҳром Ўрмонов бу вақтга қадар Қуролли кучлар бош штаби Алоқа, ахборот технологиялари ва ахборотларни ҳимоялаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойишига мувофиқ, полковник Мирсаид Тагирович Шукуров Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аюбхон Орифхон ўғли Султонов Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Мудофаа вазири Баҳром Ўрмонов Мирсаид Шукуров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг