Ботир Қудратхўжаев Мудофаа вазири бўлди
Жамият
−
19:06 4023 1 дақиқа
Бугун, 12 октябрь куни Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Маълумот учун, Ботир Қудратхўжаев 2014−2016 йилларда Сурхондарё вилояти прокурори вазифасини бажарувчи, вилоят прокурори, 2016-2017 йилларда Тошкент шаҳар прокурори, 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори, 2020-2022 йилларда Хоразм вилояти прокурори, 2022 йилдан бугунгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимида ишлаган. У 2025 йилнинг февраль ойидан 2026 йилнинг январь ойига қадар Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, у жорий йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимидан озод этилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь