Мудҳиш ЙТҲда бир оиланинг икки аъзоси ҳалок бўлди
Жамият
−
22 Февраль 2020
6470Жорий йилнинг 22 февраль куни Жиззах вилоятида мудҳиш йўл-транспорти ҳодисаси содир этилди. Оқибатда бир оиланинг икки нафар аъзоси нобуд бўлди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, шу куни соат 03:30 ларда Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М39 автомобиль йўлининг 984 км.да ушбу туманда яшовчи Н.С. “Газ-5327” русумли юк автомашинасини Тошкент йўналишида бошқарган. Ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида руль бошқаруви йўқотилган ва автомашина йўл четига ағдарилган.
“Оқибатда, юк автомашинаси салонида бўлган ҳайдовчининг турмуш ўртоғи Ш.С. ва вояга етмаган фарзанди С.Т.лар тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь