Ибрагимович футболдан нега кетмаганини маълум қилди

Спорт

image

“Милан” ҳужумчиси Златан Ибрагимович жиддий жароҳатдан сўнг ҳам нега фаолиятини якунламаганига изоҳ берди. Бу ҳақда футбол журналисти Алфредо Педулла ўз саҳифасида хабар берди.

“Италия чемпионлигидан кейин футболдан кетиш жуда осон бўларди. Охирги 14 ой ичида учта операцияни ўтказдим. Тиззамдаги жароҳат анча вақт тузалмади. Кейинроқ ҳолатим яхшиланди. Ҳеч қачон футболдан кетиш ҳақида ўйламадим. Муаммолар менга адреналин беради”, дейди Ибрагимович. 

Шунингдек, Златан журналистларнинг гап-сўзлари унга қўшимча куч беришини таъкидлади.

“Журналистлар мен ҳақимда доим бошқаларга ўхшамаслигимни, ўта худбин эканлигимни ёзган. Улар бу иш орқали менга қўшимча куч беради. Менинг ичимда доим менга шубҳа қиладиган ҳар бир кишига нотўғри фикрда эканлигини исботлаш истаги бор”, дея қўшимча қилди швециялик футболчи.

41 ёшли форвард ўтган йилнинг май ойида сафдан чиққанди. Ўшандан бери у деярли бир йил майдонга тушмади. Ибрагимович жорий мавсум 26 февраль куни бўлиб ўтган А Серия 24-турида “Аталанта” билан ўйинда (2:0) иштирок этди.


Мақола муаллифи

Теглар

футбол Милан Златан Ибрагимович

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг