Муаммар Қаззофийнинг ўғли президентликка номзодлар қаторидан чиқарилди

Олам

image
Қаззофийнинг маҳв этилиши: Африка қироллари қиролининг ўлдирилганига 10 йил тўлди north_east

Қаззофийнинг маҳв этилиши: Африка қироллари қиролининг ўлдирилганига 10 йил тўлди

Ливия суди ҳокимиятдан ағдарилган мамлакат раҳбари Муаммар Қаззофийнинг ўғли Сейф ал-Ислом Қаззофийнинг мамлакатда бўлажак президентлик сайловларида иштирок этиш ҳақидаги аризасини рад этди. Бу ҳақда “AlJazeera” хабар берди.

Қаззофий судланмагани тўғрисида ҳужжат тақдим этмагани учун сайловолди пойгасидан четлаштирилган. Мулозимнинг изоҳ беришича, бу президент сайлови қонунчилиги талабларига зид келади.

Қаззофий 14 ноябрь куни Ливия Олий сайлов комиссиясининг Себҳа шаҳридаги идорасида ўз номзодини расман тақдим этганди.

Илгари у Халқаро жиноий суд томонидан инсониятга қарши жиноятларда айбланиб қидирувга берилган эди. Ливия ҳарбий прокуратураси ҳам уни қотиллик ва ёлланма аскарлардан фойдаланишда айблаб, ҳибсга олиш учун ордер берган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил баҳорида 49 ёшли Сейф ал-Исломнинг вакиллари Қаззофийнинг ўғли Ливияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ўз номзодини қўйиш ниятида эканлигини маълум қилганди.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг февраль ойи бошида Женевада БМТ ҳомийлигидаги ўтган Ливия сиёсий мулоқот форумида мамлакатни 24 декабрга белгиланган умумий сайловларгача бошқарадиган ўтиш даври ижроия ҳокимияти сайланганди. 

Сайлов натижасига кўра, Президент кенгашининг янги раҳбари этиб Ливиянинг Грециядаги собиқ элчиси Муҳаммад Менфи сайланганди. Ливиялик тадбиркор ва сиёсатчи Абделҳамид Дбейба ўтиш даври ҳукумати раҳбари этиб сайланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Муаммар Қаззофий

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар