“Ливия иши”: суд Саркозининг янги ишини кўришни бошлади

Олам

image

Бугун, 6 январь куни ўша пайтдаги Ливия раҳбари Муаммар Қаззофийнинг 2007 йилдаги президентлик кампаниясини молиялаштириш билан боғлиқ бўлган “Ливия иши” бўйича Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозига қарши суд ишини бошлади. Бу ҳақда Франциянинг RFI медиа компанияси хабар берди.

Қайд этилишича, Париж жиноий судида 2025 йилга режалаштирилган суд жараёни Франциянинг замонавий тарихидаги энг муҳимларидан бири бўлиши ваъда қилинмоқда.

Саркозига қарши “Ливия иши” бўйича айбловлар

Прокуратура маълумотларига кўра, Муаммар Қаззофий Саркозининг 2007 йилги сайлов кампаниясини қўллаб-қувватлаш учун 50 миллион еврога яқин хайрия қилган. Бу миқдор Франция қонунчилигида белгиланган чегарадан сезиларли даражада ошади. Яъни бу рухсат этилган 22,5 миллион евродан деярли икки баробар кўп (Франция сайловолди ташвиқоти харажатларига қаттиқ чекловлар қўяди).

Франциянинг собиқ президентига қўйилган айбловлар орасида коррупция, сайлов кампаниясини ноқонуний молиялаштириш, давлат маблағларини ўзлаштириш ва жиноий ташкилот фаолиятида иштирок этиш киради. Агар айби исботланса, у 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Саркозининг ўзидан ташқари, бу иш бўйича яна 11 айбланувчи, жумладан, уч собиқ вазир ҳам суд қилинмоқда. Франциянинг 69 ёшли собиқ президенти ўзига қўйилган айбловларни рад этиб келади.

“Сайлов кампаниясида Ливия томонидан юборилган маблағ йўқ. Биз суд терговни “заҳарлаган” ноаниқ назарияларга амал қилмасдан, фактларга холисона қараган ҳолда жасорат билан олиб боришини хоҳлаймиз”, деган Николя Саркозининг адвокати.

Прокурорларнинг фикрича, Қаззофийнинг Саркози кампаниясига Ливиядан олиб чиқиб кетилган ва Франция Ички ишлар вазирлиги ходимларига чамадонларда берилган нақд пул кўринишида маблағ ўтказишда воситачи бўлган франко-ливанлик тадбиркор Зиёд Такиддин Ливанга қочиб кетган ва судга келмайди. Такиддин 2016 йилда 2006 йил охири ёки 2007 йил бошида у Ливия расмийларидан ўша пайтда Саркози бошқарган Франция Ички ишлар вазирлигига “пул солинган чамадонлар”ни ўтказишда воситачи бўлганини айтди. Айтилишича, пул унинг кампаниясини молиялаштириш учун ишлатилган. Кейинроқ Такиддин кутилмаганда гапидан қайтган.

Ливия иши бўйича суд жараёни 2025 йилнинг 10 апрелига қадар давом этиши кутилмоқда.

Коррупция ва таъсир ўтказмалари учун Саркозига қарши иш

Николя Саркози 2007 йилдан 2012 йилгача Франция президенти лавозимида ишлаган. 2024 йил 18 декабрда Париж кассация суди апелляция судининг Саркози бўйича қарорини ўзгартиришни рад этди, бу бошқа иш ( коррупция, таъсир ўтказиш ва терговга босим) бўйича бир йиллик қамоқ жазосини назарда тутган.

“Ливия иши” билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган бу иш бўйича суд 2020 йил ноябрь ойи охирида бошланган. Сиёсатчи аллақачон президентлик лавозимини эгаллаб, L'Oreal косметика компаниясининг ҳам эгаси, миллиардер Лилиан Беттанкур томонидан хайрия ишлари бўйича тергов жараёнига таъсир кўрсатишга урингани ва бу пулни ўз бизнесини молиялаштириш учун ишлатгани шубҳалари билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Париж апелляция суди Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозининг 2012 йилдаги сайловолди кампаниясини молиялаштиргани учун берилган жазони олти ойлик қамоқ жазосига қисқартирганди. Дастлаб, 2021 йилда Саркози бир йил қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Унга жазони уйда ўташга рухсат берилган, лекин муддат электрон билагузук билан ўталиши керак бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Ливия Муаммар Қаззофий собиқ президент Николя Саркози

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг