Муаммар Қаззофийнинг ўғли президентлик сайловларида иштирок этиш учун ариза берди

Олам

image
Қаззофийнинг маҳв этилиши: Африка қироллари қиролининг ўлдирилганига 10 йил тўлди north_east

Қаззофийнинг маҳв этилиши: Африка қироллари қиролининг ўлдирилганига 10 йил тўлди

10 йил аввал жангарилар томонидан ўлдирилган Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Қаззофийнинг иккинчи ўғли Сейф ал-Ислом Қаззофий мамлакатда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида номзод сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза берди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда

“Сайф ал-Ислом Қаззофий президентлик сайловларида номзод сифатида рўйхатга олиш учун ҳужжатларни топширди”, дейилади хабарда. 

Газетанинг ёзишича, сайловда иштирок этиш учун ҳужжатлар мамлакат жануби-ғарбидаги Сабха шаҳридаги Олий сайлов комиссияси идорасига топширилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил баҳорида 49 ёшли Сейф ал-Исломнинг вакиллари Қаззофийнинг ўғли Ливияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ўз номзодини қўйиш ниятида эканлигини маълум қилганди.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг февраль ойи бошида Женевада БМТ ҳомийлигидаги ўтган Ливия сиёсий мулоқот форумида мамлакатни 24 декабрга белгиланган умумий сайловларгача бошқарадиган ўтиш даври ижроия ҳокимияти сайланганди. 

Сайлов натижасига кўра, Президент кенгашининг янги раҳбари этиб Ливиянинг Грециядаги собиқ элчиси Муҳаммад Менфи сайланганди. Ливиялик тадбиркор ва сиёсатчи Абделҳамид Дбейба ўтиш даври ҳукумати раҳбари этиб сайланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг