Муҳожирлар ўз мамлакатларига қайтарилади – Мексика Президенти
Олам
−
22 Январь
2669АҚШга кириш ниятида Мексикага келган ноқонуний муҳожирлар ўз мамлакатларига қайтариб юборилади. Бу ҳақда Мексика Президенти Клаудия Шейнбаум кеча, 21 январь куни мамлакат пойтахти Мехикодаги Миллий саройда ўтказилган брифингда маълум қилди.
“Марказий Американинг барча давлатлари, хусусан, Гватемала билан келишув мавжуд ва яқинда бу мақсадда ҳатто учрашув бўлиб ўтди. Куба билан ҳам келишув мавжуд. Ноқонуний муҳожирларни Мексика ҳудудига эмас, тўғридан-тўғри келган жойига жўнатиш керак”, деган давлат раҳбари.
Шу билан бирга, Президент Мексикадаги ноқонуний муҳожирларга гуманитар ёрдам кўрсатилишига ишонтирган.
“Гап шундаки, агар бу одамлар Мексикада бўлса, биз уларга гуманитар томондан эътибор берамиз, аммо иммиграция сиёсатининг бир қисми сифатида биз уларнинг ўз ватанларига қайтишларини истаймиз, чунки улар чет элликлардир”, деган Шейнбаум.
Президентнинг қайд этишича, Мексика расмийлари муҳожирлар аҳволи юзасидан АҚШ расмийлари билан музокаралар олиб бормоқда.
Давлат раҳбарининг қўшимча қилишича, у ҳокимиятга келганидан бери биринчи навбатда муҳожирларни ихтиёрий равишда ватанига қайтаришни рағбатлантирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп иммиграция чораларини кучайтиришга олиб келадиган бир қатор фармонларни имзолаганди. Хусусан, у АҚШнинг жанубий чегарасида фавқулодда ҳолат эълон қилганди.
LiveБарчаси