МТМни таъмирлаётган йигитлар ток уришидан вафот этди
Жамият
−
02 Ноябрь 2019
7980Хоразм вилоятида ток уриши натижасида икки йигит ҳаётдан бевақт кўз юмди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг “Постда” нашри хабар берди.
Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани Боғдор маҳалласида жойлашган мактабгача таълим муассасаси биносида таъмирлаш ишларини олиб бораётган ёлланма ишчилар хавфсизлик қоидаларига амал қилмагани учун ҳалокатга учрашди.
Хонқа тумани “Катта куч” маҳалласида яшовчи уч йигит темирдан ясалган ҳавозани кўтарган вақтида тепадан электр сими ўтганинини бир зумга унутишди.
Оқибатда ҳавоза электр симига тегиб кетиши натижасида уларни электр токи урди. Йигитлардан иккиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Яна бири шифохонага ётқизилди.
Айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирувни прокуратура олиб бормоқда.