MPL8 да Мирзаматов ва Чапанов тўқнаш келиши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродовга тегишли бўлган Мурадов профессионал лигаси жорий йилнинг 16 сентябрь куни Тошкент шаҳрида навбатдаги турнирини ўтказади. Турнирнинг марказий жангида маҳаллий ММА устаси Шоҳасан Мирзаматов Россия вакили Ҳамзат Чапановга қарши октагонга кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда ўзбекистонлик спортчи QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Унга кўра, шу йилнинг 7 январь куни бўлиб ўтган MPL7 мусобақасининг марказий жангида ўзаро баҳслашиши керак бўлган, бироқ кейинчалик бекор қилинган Мирзаматов-Чапанов тўқнашуви 16 сентябрь куни ўтказиладиган MPL8 турнирида қайта ташкил қилинади.

Мазкур жанг постерини мусобақа ташкилотчиларидан бири ва “Muradov Legion Team” жамоаси мураббийи Жасур Алижонов ҳам ўз Instagram саҳифасида эълон қилган ва баҳснинг эҳтимоли юқори эканини билдирган.

“Жасур ака эълон қилган постер эски жанг учун тайёрланган, бироқ улар бу тўқнашувни қайта ташкил қилишмоқчи. У марказий жанг мақомида ўтиши мумкин”, дейди Шоҳасан Мирзаматов. 

Эслатиб ўтамиз, спортчилар ўртасидаги биринчи жанг россиялик ММА’чи Ҳамзат Чапанов белгиланган вазнни бажара олмагани сабаб қолдирилган эди. Ушбу тўқнашув бекор қилингач, Муҳиддин Мамажонов ва Заур Исаев ўртасидаги жанг марказий мақомга ўтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шоҳасан Мирзаматов MPL8 Ҳамзат Чапанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг